10:22 / 10.09.2021
1450
Самарқанддаги Сиёб деҳқон бозорида сотувчилар жой талашиб ўзаро муштлашди

Самарқанд шаҳрида жойлашган Сиёб деҳқон бозорида сотувчилар жой талашиб ўзаро муштлашган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 5 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган Сиёб деҳқон бозорида савдо қилувчи сотувчилар савдо жойини талашиб, бир-бирини ҳақорат қилган. Сўнг улар ўртасида жанжал юзага келиб, бир нечта сотувчи бир-бирини урган.

Қайд этилишича, ҳодиса жойига зудлик билан ИИБ ходимлари етиб бориб, келишмовчиликни бартараф этган. Жанжал иштирокчиларига нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top