11:47 / 02.11.2021
1335
«Тошкентдан «Nexia»ни олиб қочган 25 ёшли қиз қўлга олинди»
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидан ўзганинг автомашинасини олиб қочган 25 ёшли қиз Тошкент вилоятининг Паркент туманида қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ маълум қилди.

Жорий йилнинг 1 ноябр куни соат 14:42 ларда Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган мурожаатга кўра, фуқаро К.М.га тегишли бўлган «Nexia-3» автомобили Чилонзор тумани 2-даҳа, 13-уй олдидан олиб қочилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти миқёсида «Тўсиб ушлаш» режаси эълон қилиниб, қидирув ишлари амалга оширилди. Натижада, шу куннинг ўзидаёқ Тошкент вилояти Паркент туманида ЙҲХБ инспектори томонидан ушбу автомобилга тўхташ ишораси берилишига қарамасдан, ҳайдовчи ҳаракатни давом эттирган. Керакли чора-тадбирлар амалга оширилиб, автомобил тўхтатилган.

Дастлабки терговолди суриштирув ишлари натижасига кўра, ушбу жиноят 1996 йилда туғилган Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи Т.Б. томонидан содир этилгани маълум бўлган.

Шундан сўнг фуқаро Т.Б. Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига далилий ашёлар билан биргаликда топширилган.

Мавзуга оид
Top