10:40 / 25.11.2021
3661
Қорақалпоғистонда талаба ис газидан заҳарланиб вафот этди

24 ноябрь куни Нукус шаҳри 22-кичик тумандаги кўп қаватли уйлардан бирида ис газидан заҳарланиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ҳодиса содир бўлган вақтда уйда 7 киши бўлган. Улардан 6 нафари ижарада турувчи талаба бўлиб, биттаси меҳмон бўлган. 2003 йил Тўрткўл туманида туғилган, шу ерда ижарада турувчи Нукус давлат педагогика институтининг 2-курс талабаси меҳмон келгани туфайли ошхонага ўтиб ётган ва шу сабабдан ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Қолган шахсларнинг ҳолати ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмади.

Kun.uz мухбири ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Нукус давлат педагогика институти билан боғланди. НДПИ матбуот котиби воқеа юз берган жараёнда институт талабаси ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда ҳолат тегишли мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Бироз олдин Нукусда бир оиланинг ис газидан заҳарланиб вафот этиш сабаблари маълум қилинганди.

Top