18:52 / 08.08.2022
3856
Baidu компанияси Хитойда биринчи бўлиб ҳайдовчисиз такси хизматини йўлга қўйди 

Чунцин ва Уҳан шаҳарларида бештадан Baidu ҳайдовчисиз таксилари хизмат кўрсатади. 

Фото: Reuters

Хитойдаги Baidu интернет-компанияси ҳайдовчисиз автомобиллар ёрдамида такси хизмати кўрсатиш учун рухсат олди, деб хабар берди Reuters

Хабарда айтилишича, компания Чунцин ва Уҳан шаҳарлари ҳокимиятларидан лицензия олган.

Ҳар бир шаҳарда бештадан Baidu ҳайдовчисиз таксилари Уҳанда 9:00дан 17:00гача, Чунцинда 9:30дан 16:30гача хизмат кўрсатади.

Апрелда Baidu Пекин ҳокимиятидан ҳайдовчисиз автомобилларда такси хизмати кўрсатишга лицензия олганди. Аммо пойтахт ҳокимияти компаниядан машина салонида зарур ҳолларда автомобилни бошқариши мумкин бўлган ходим ҳам бўлишини талаб қилганди.

Ҳозирда компания Пекин, Шанҳай ва Шэнчжэн ҳокимиятлари билан буткул ҳайдовчисиз таксилар хизмати учун рухсат олиш бўйича музокара олиб бормоқда.

Top