Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Путин ҳақиқатан ҳам Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этишни режалаштирмоқда, биз жуда муҳим ва ўзига хос нуфузли тадбирни кутмоқдамиз. Дарҳақиқат, Путин у ерда бир қанча муҳим халқаро учрашувларни режалаштирмоқда», — деди Песков.
15 ва 16 сентябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида ташкилотга аъзо мамлакатларнинг барча раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Эрон ва Беларус ҳам ташкилотга аъзо бўлиш ниятида.












