12:59 / 10.10.2022
3730
Бухорода «Туризм шаҳарчаси» ташкил қилиниши режалаштириляпти

ЮНЕСКО вакили Бухородаги маданий мерос объектларини таъмирлаш-тиклаш ва реставрация ишлари билан танишди.

Фото: Dunyo

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлигида Бухородаги маданий мерос объектларини кўздан кечирди.

ЮНЕСКО вакили Бухоро тарихий қисмидаги «Арк» қалъаси, Масжиди Калон, Абдулазизхон, Улуғбек, Нодир Девонбеги мадрасалари, Хўжа Калон масжиди ва Хўжа Калон ҳовузи каби маданий мерос объектларида олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш, реставрация ишлари билан танишди.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Бухоро тарихий қисмида жойлашган маданий мерос объектлари, Когон туманида жойлашган Амир Олимхон саройи реставрацияси, унинг таъмирланишига доир мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Масъулларга Бухорода ташкил қилиниши кутилаётган «Туризм шаҳарчаси» бўйича таклифлар тайёрланиши бўйича топшириқлар берилди.

ЮНЕСКО вакили ташриф давомида Когон туманидаги «Баҳоуддин Нақшбанд» мажмуаси, Бухоро шаҳри тарихий қисмидаги Исмоил Сомоний ва Чашмаи Аюб мақбаралари ҳамда бошқа қадамжоларга бориши режалаштирилган.

Top