Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, 2026 йилгача республикадаги ички авиақатновларга чипта нархларининг 25 фоизида субсидиялар ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, авиаташувчиларга маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар учун чипта нархининг бир қисмини қайтариш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги қарорида қайд этилган.
Қарорда махсус комиссия субсидия ажратиладиган авиа ва темирйўл йўналишларини белгилаб, субсидияланадиган 10 та авиақатнов йўналиши чипта нархларининг энг юқори суммалари ҳам тасдиқланганди.











