Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 254,1 минг нафарга ёки 2,5 бараварга ошган.

2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича: 

  • қариндошларни йўқлаш – 379,6 минг киши;
  • дам олиш – 26,9 минг киши;
  • хизмат юзасидан – 8,2 минг;
  • даволаниш – 5,0 минг киши;
  • тижорат – 2,8 минг киши;
  • ўқиш мақсадида – 1,2 минг киши.