2023 йилнинг январь ойида 5 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, шундан энг кўп ташриф, яъни 3,5 минг нафар тожикистонликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.

Январь ойда даволаниш мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони:

Тожикистон – 3,5 минг киши; 
Қозоғистон – 0,8 минг киши; 
Қирғизистон – 0,5 минг киши;
Россия – 0,1 минг киши;
бошқа давлатлар – 0,1 минг киши.