Унда Ўзбекистон ва Белгия ўртасидаги олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва Брюссел эркин университети ўртасида иқтисодиёт, бизнес бошқаруви, ижтимоий фанлар, муҳандислик, биология фанлари, муҳандислик технологиялари ва бошқа ўзаро устувор йўналишларда академик шерикликни йўлга қўйиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Университет раҳбарияти Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ва икки мамлакат университетлари талабалари, тадқиқотчилари ва профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда қўшма алмашинув дастурларини амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади.