«Бугун мен профессионал футболдаги фаолиятимга якун ясаганимни эълон қилмоқчиман. Бутун футбол жамоатчилигига, миллий жамоага ва фаолиятим давомида ўйнаган барча клубларга, мураббийларга, жамоадошларимга ҳамда футбол мухлисларига ташаккур изҳор этаман», — деб ёзди 38 ёшли ўйинчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот учун, Турсунов фаолияти давомида «Волга», «Алания», «Оренбург», «Ворскла», «Умм Салал», «Ал Ҳуритият», «Тэжон Ситизен», «Бунёдкор», ОКМК ва «Локомотив» клубларида ҳаракат қилган.

Санжар Ўзбекистон миллий жамоасида 50 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган.