Испаниялик фотограф Жон А. Хуарес «Атлантика осетрининг қайтиши» иши учун Rewilding Europe Award 2025 мукофотини қўлга киритди. Унинг фотосуратлари бадиий мукаммаллиги ва ҳикоя қилиш кучи учун мақтовга сазовор бўлди. Швецияда 120 йил ичида биринчи марта атлантика осетрини реинтродукция қилиш пайтида олинган ушбу сурат Европа экологиясидаги тарихий лаҳзани акс эттиради.

«Атлантика осетрининг қайтиши»
Фото: Jon A. Juárez

Иккинчи ўринни Руминиядаги Văcărești боғини ҳаводан суратга олган Золтан Гергели Наги эгаллади. Бир пайтлар ташландиқ қурилиш майдончаси бўлган, Бухарест марказидаги бу боғда юзлаб турлар яшайди ва аҳоли учун машҳур дам олиш маскани ҳисобланади.

Руминиядаги Văcărești боғи / Фото: Zoltán Gergely Nagy

Бошқа эътиборга молик ишлар орасида - Германиядаги кўмир қазиб олишдан вайрон бўлган ландшафтга қайтган бўрилар (Кристиан-Д. Моравиц), ўз яшаш жойини шакллантирган қундуз портрети (Марийн Ҳеуц) ва ўрмон экотизимларининг чидамлилигини кўрсатадиган қобиқ қўнғизининг яқиндан олинган сурати (Жонатан Фибер).

Германиядаги кўмир қазиб олишдан вайрон бўлган ландшафтга қайтган бўрилар
Фото: Christian-D. Morawitz
Қобиқ қўнғизининг яқиндан олинган сурати
Фото: Jonathan Fieber