Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари беморни пастга тушириш учун қўшимча куч талаб этилганини маълум қилган. Шундан сўнг ФВВ қутқарувчилари манзилга тезкор етиб келиб, тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда фуқарони юқори қаватдан хавфсиз ҳолда пастга туширди. Бемор шифохонага етказилди.

Ҳуқуқ-тартибот ва тезкор хизматлар ҳамкорлиги туфайли эвакуация жараёни зарур хавфсизлик қоидаларига амал қилинган ҳолда амалга оширилган.