2025 йил 7 декабр куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 1-баталон катта инспектори Бектемир туманидаги ТҲАЙ кўчасида BYD русумли автомашинани ҳужжатларни текшириш мақсадида тўхтатган. Транспорт воситаси йўловчиси — 36 ёшли А.Й.нинг ўзини тутиши ва хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотган.
Йўловчига оид маълумотлар махсус дастур орқали текширилганда, у Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддасида («Фирибгарлик») назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, қидирувда экани маълум бўлган. Қидирувдаги шахс ўрнатилган тартибда Бектемир туман ИИО ФМБ ходимларига топширилган.











