Дания ва Украина миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг 65-дақиқасида даниялик ярим ҳимоячи кўксини ушлаб майдонга йиқилди ва шифохонага олиб кетилди. 

Ушбу ҳолатдан сўнг жамоалар учрашувни давом эттирмасликка қарор қилди.

Ўйин тўхтатилган пайтда Дания 2:1 ҳисобида олдинда бораётган эди.

Дания футбол иттифоқи Кристиан Эриксен ҳушига келганини маълум қилди.

“Кристиан Эриксен ҳушида ва ўзини яхши ҳис қилмоқда”, — дейилади баёнотда.

2021 йил июнида Европа чемпионати доирасидаги Дания ва Финландия миллий жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида ҳам Эриксеннинг юраги тўхтаб қолганди. Ўшандан буён 34 ёшли футболчи кардиостимулятор билан ўйнаб келмоқда.