20 июн соат 18:20 ҳолатига кўра давлат олий ва касбий таълим ташкилотларига қабул учун жами 432 805 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди.

Жинс бўйича тақсимотга кўра, эркаклар сони 200298 нафарни (46,3%), аёллар сони эса 232507 нафарни (53,7%) ташкил этмоқда.

Энг кўп абитуриент Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда – 72674 нафар. Кейинги ўринларда Самарқанд (46848 нафар) ва Фарғона (42264 нафар) вилоятлари жойлашган.

Энг кам кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида - 14008 нафар.

Онлайн рўйхатдан ўтиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда my.uzbmb.uz сайтида амалга оширилмоқда.

Онлайн рўйхатдан ўтишнинг 1-босқичи 25 июнга қадар (шу куни ҳам) давом этади.