21:41 / 08.10.2019
0
31462

Туркияга таҳдид қилган Трамп, жангдан кейин жон берган ўзбекистонлик жангчи, Ўзбекистон бозорига исломий облигациялар ва куннинг бошқа хабарлари

 Якунланиб бораётган 8 октябрь, сешанба куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида таништирамиз.

 

ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ

 ·       Шавкат Мирзиёев Ашхободда МДҲ мажлисида иштирок этади

·       Ўзбекистон 2020 йилда Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олиши мумкин

·       Ўзбекистондаги Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди

·       Президент Қўқон ва Марғилонни ҳар томонлама янгилашда уч йўналиш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади

 

Тайинловлар ва ўзгаришлар

 ·       БААнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

·       Ташқи ишлар вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди

·       Президент қарори: 1000 нафар ходим хорижий давлатларга стажировкага юборилади

 

Иқтисодиёт ва молия

 ·       «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунда нималар белгилаб қўйилмоқда?

·       Ўзбекистон бозорида исломий облигациялар пайдо бўлади

·       Ўзбекистон ва Япония электробуслар ишлаб чиқариш бўйича музокара олиб бормоқда

·       Мамлакатга стартаплар нима учун керак? Ўзбекистонда стартаплар қай тартибда қўллаб-қувватланади?

·       Метрода контактсиз тўлов хизматлари жорий этилди

 

Жамият

 ·       Наманган вилояти ҳокими қийинчилик туфайли ўқишни ташлаб кетмоқчи бўлган талабанинг бир йиллик контрактини тўлаб берди

·       Ўзбекистонда хусусий пенсия жамғармалари ташкил этилади

·       Ўзбекистонда Ҳолливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олинади

·       Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайдовчиларни «Тез ёрдам»га йўл беришга чақирди

 

Ҳуқуқ-тартибот

 ·       Анқара бош прокурори Нодира Қодирова иши бўйича Kun.uz'га изоҳ берди

·       «Ҳозирги машиналар консерва банкага ўхшайди». ИИББ ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар бўйича жавоб қайтарди

·       «Ваҳима қилишнинг кераги йўқ». ИИББ Telegram’да тарқалган хабар юзасидан текширув бошлади

·       «Human xususiy bandlik agentligi» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят ишининг янги тафсилотлари ошкор қилинди

 

Суриштирувлар, долзарб мавзулар

·       «Бундай чанг-тўзонда нафас олишга ҳам қийналяпмиз». Абгор йўл туфайли Урганч тумани аҳолисининг «енгили оғир бўлмоқда»

·       Олтинсойда фермернинг ери олиб қўйилиб, такрорий экини яксон қилинди: Ким ҳақ?

·       Андижондаги 50-мактабда ўқитувчиларни дўппослашди. Муаллимларнинг жароҳати жиддий. Педагогларни калтаклаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

·       Нега талабалар «проездной»сиз қолди?

 

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

 ·       Россия ва Туркия ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда олиб бориш бўйича келишув имзолади

·       Трамп Туркия иқтисодиётини вайрон қилиш билан таҳдид қилди. Туркия вице-президенти Трампнинг Туркия иқтисодиётини вайрон қилиш тўғрисидаги таҳдидига жавоб қайтарди

·       Британия иқтисодиёти Brexit сабабли 74 млрд доллар йўқотди

·       Физика бўйича Нобель мукофоти лауреатларининг номи эълон қилинди

·       Озарбойжон бош вазири истеъфога чиқди

·       АҚШ Хитойнинг 28 та ташкилотига қарши санкциялар киритди

 

СПОРТ ХАБАРЛАРИ

·       Ўзбекистонлик спортчи жангдан кейин инсультга учраб, вафот этди

·       Ўзбекистон миллий жамоаси Яман ва Сингапурга қарши ўйинларга тайёргарликни давом эттирмоқда (фоторепортаж)

·       Швайнштайгер футболчилик фаолиятини якунлади

·       Платинининг дисквалификация муддати тугади

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top