2023 йил 1 ноябрдан қуйидаги миқдордаги тўловлар кучга киради:
1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;
2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида;
3. Транзит РЎДРБ учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида;
4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;
5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида.
Шунингдек:
- йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида ундирилади;
- йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида ундирилади;
- РЎДРБни 12 ой муддатдан сўнг яна 1 йил муддатга сақлаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси меҳнат органлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли шартларда берилган транспорт воситасига РЎДРБ бериш учун тўлов ундирилмайди.











