8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

17:24 / 04.01.2019 118932

Бош прокуратура 400 минг доллар пора билан ушланган ҳоким иши ҳақида маълумот берди

Фото: KUN.UZ

Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 2018 йил сентябрь ойи бошларида катта миқдордаги пора билан қўлга олинганди. Баъзи ахборот манбаларида тарқалган хабарга кўра, Абдусаматов қатор амалдорларга қарши кўрсатма бермоқда.

Шунингдек, унинг устидан очилган жиноят иши доирасида шу кунгача 400дан ортиқ гувоҳ сўроқ қилингани иддао этилади.

Kun.uz ушбу маълумотга ойдинлик киритишни сўраб Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмоновага мурожаат қилди.

Унинг маълумот беришича, Юнусобод тумани собиқ ҳокими ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210 ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Билдирилишича, мазкур жиноят иши юритуви устидан Бош прокуратура тегишлича назорати ўрнатилган.

1976 йилда туғилган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (1996) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (2003) тамомлаган Бахтиёр Абдусаматов 2018 йилнинг сентябрь ойи бошларида катта миқдордаги пора билан қўлга олинганди.

Маълумотларга кўра, Б.Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.

Top