Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек тили байрами куни, доллар курси тушиши, Австралияда цензурага қарши бирлашган нашрлар ва куннинг бошқа хабарлари
Якунланиб бораётган 21 октябрь, душанба куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида таништирамиз.
ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ
Янги барпо этилган муҳташам «Конгресс-ҳолл» саройида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ушбу тарихий санадан 30 йил ўтиб яна бир қутлуғ қадам қўйилди. Президент Ш.Мирзиёев «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонни имзолади. Унга биноан 21 октябрь санаси юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» деб белгиланди. Она тилимиз фидойилари, бутун халқимиз бу хушхабарни катта хурсандчилик билан қарши олди.
· Ҳукумат қарори: ички ишлар ходимларининг турар жой-маиший шароитлари яхшиланади
· Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Евроосий иқтисодий иттифоқи

ЕОИИнинг мақсади — иқтисодий ҳамкорлик бўладиган бўлса ва унинг сиёсий ва геосиёсий мақсадлари бўлмаса, Ўзбекистоннинг эркин савдо ҳудудига қизиқиши инобатга олиниши ва қондирилиши барча тарафлар учун, ҳеч қандай муаммоларга йўл бермасдан, иқтисодий ҳамкорликни янада кучайтириш имконини беради.
· Сиёсатшунос: Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилишидаги 5 салбий нуқта
· Актам Ҳайитов: «ЕОИИни СССРга қиёслаш тўғри эмас»
Иқтисодиёт ва молия

· Аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 3,4 млн сўмни ташкил этди
· Долларнинг расмий курси тушди
· Ўзбекистон экспортининг қарийб 30 фоизини олтин ташкил қилди
· Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси маълум қилинди
Матбуот ва ОАВ

· Амалдорларнинг асоссиз кулгига қолиши масаласида ечим таклиф қилинди — АОКА мансабдорлар билдирган фикрлар ОАВда нотўғри талқин қилинишининг олдини олиш учун экспертлар гуруҳини тузмоқчи
· Ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тасдиқланди
Жамият

· «2 млн сўм ойлик берсин, Ўзбекистондан чиқмайман!» — Туркиядаги ўзбек муҳожири ҳикояси
· Хонадонларда ўрнатилган ҳисоблагичларни қиёслашда бюрократик тўсиқлар мавжудлиги тан олинди
· Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартибида ўзгариш бўлади
· «Газ йўқлигини айтиб ўтирмаймиз». Пахтакорлар билан бир кун
Долзарб мавзулар, таҳлилий мақолалар

· Тил нега ўлади? Глобал таназзулдан омон қолиш мумкинми? — Профессор билан суҳбат
· Қаршида калтакланган «Тез ёрдам» шифокорлари билан боғлиқ воқеанинг янги тафсилотлари маълум қилинди
· Кўчадими, қоладими? Андижон вилояти болалар стоматология поликлиникаси врачларини қийнаётган савол
ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

· Каталония ҳукумати раҳбари лавозимига Хосеп Гвардиола номзодини илгари суриш режалаштирилмоқда — ОАВ
· Хитой бойлар сони бўйича АҚШдан ўзиб кетди
· Австралия газеталари бош саҳифалари «цензураланган» кўринишда чиқди. ОАВ бу орқали цензурага қарши бирлашди.
· Нурсултон Назарбоевнинг ваколатлари кенгайтирилди
· Туркия армияси Суриянинг Рас-ал-Айн шаҳрини жангсиз эгаллади
СПОРТ ХАБАРЛАРИ

· «Барселона» - «Реал» ўйинининг янги санаси белгиланди. 26 октябрда ўтказилиши лозим бўлган бу баҳс Каталониядаги сиёсий норозилик намойишлари туфайли бошқа муддатга қолдирилган эди. Бу орада Ла Лиганинг якунланган навбатдаги турида «Реал» бир киши кам ўйнаб енгилди ва «Барселона» 1-ўринда қолди
· Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида Тошкентда ўртоқлик баҳсини ўтказади
· Ольга Забелинская велотрекда яна Осиё чемпиони бўлди
Мавзуга оид
14:01 / 04.01.2025
Исроилнинг Ғазога авиазарбаси, Сурияга ташриф буюрган европалик вазирлар ва Анталянинг рекорди — кун дайжести
23:48 / 11.09.2024
11 сентябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
21:05 / 06.04.2020
Шифохонага тушган Жонсон, қироличанинг мурожаати, нефть бўйича келиша олмаётган Россия ва Саудия ҳамда куннинг бошқа хабарлари
22:31 / 04.04.2020