21:31 / 19.10.2016
14650

Кечки дайжест: 19 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 19 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Фарғонада ҳарбий вертолёт қулаб тушиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди


Фото: AFP/Архив сурат

2016 йилнинг 18 октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради. Ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолётда бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.

>>> Батафсил.

Шавкат Мирзиёев «Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро тадқиқотлар маркази»ни ташкил этишни ғоясини илгари сурди


Фото: uza.uz

Аввал хабар берилганидек, Тошкентда ИҲТ ТИВКнинг 43-сессияси ўз ишини давом эттирмоқда. Куни кеча, унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, сессия қатнашчилари олдида маъруза қилди.

>>> Батафсил.

Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари учун тарифлар оширилади


Фото: Norma

Жорий йилнинг 1 ноябридан эътиборан «Махсустранс» давлат ишлаб чиқариш бошқармаси Тошкент аҳолисига ва корхоналарга санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифларни оширади.

>>> Батафсил.


4 ёшли қиз интернет аҳлини лол қолдирди

4 ёшли полиглот (кўп тилларни билиш) қиз Белла Девяткина интернет аҳлини лол қолдирди. У 7 та тилда, жумладан рус, инглиз, хитой ва араб тилларида сўзлашади.

>>> Батафсил.

Видео: Маниладаги АҚШ элчихонаси олдидаги намойиш вақтида полиция машинаси одамларни босиб янчди


Фото: © AFP

Филиппин полицияси автомобили Маниладаги АҚШ элчихонаси олдида намойиш уюштираётган одамлар устига бостириб борди. “Ассошиэйтед Пресс” агентлиги хабарига кўра, жароҳатланганлар бор.

>>> Батафсил.

АҚШ мусулмонлари: «Трамп учун арабча ёзувнинг ўзиёқ қўрқинчли»


Фото: Reuters

АҚШнинг Детройт шаҳриида истиқомат қилувчи араб тилида сўзловчи фуқаролар мамлакат президентлигига республикачилар партиясидан номзоди кўрсатилган Доналд Трампни ўзига хос тарзда танқид қилишди.

>>> Батафсил.

70 нафар Нобель мукофоти совриндорлари Клинтон номзодини қўллаб-қувватлашди


Фото: nytimes.com

Турли соҳалардаги етакчи олимлар, Нобель мукофоти совриндорлари гуруҳи АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтонни АҚШда эркинликни ҳимоялашга ягона имконият деб атаб, унинг номзодини қўллаб-қувватлашди.

>>> Батафсил.

Мадриддаги муҳожирлар норозилик билдирмоқда


Фото: ABC

Испания пойтахти хорижликларни вақтинча сақлаш марказидаги ўнлаб ноқонуний муҳожирлар норозилик уюштиришди.

>>>  Батафсил.

Қозоғистон қуйи палатаси Бойқўнғир мақомини ўзгартиришни маъқуллади


Фото: RIA

Қозоғистон парламенти Мажилиси (қуйи палатаси) РФ билан Бойқўнғир мақоми бўйича мавжуд битимга ўзгартиш киритишга оид келишувни тасдиқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.

>>> Батафсил.

Қирғизистон парламенти Конституциянинг асл нусхасини йўқотиб қўйди


Фото: kabar.kg

Қирғизистон парламенти мамлакат конституцияни ўзгартишга оид референдумни тайинлаш бўйича қонун лойиҳасини муҳокама қилаётган вақтда депутатлар бир жиҳатга эътибор қаратишган.

>>> Батафсил.

Бельгияда россияликларнинг айбловига жавоб қайтарилди


Фото: Reuters

Бельгия Қироллиги Мудофаа вазири Стивен Вандепутнинг маълум қилишича, бельгияликлар самолётлари Ҳалаб яқинида тинч аҳоли устига бомба ёғдирмаган.

>>> Батафсил.

Қрим Россиянинг ажралмас қисми деб тан олинди


Фото: RIA

Сурия ҳукумати Қрим республикасини Россиянинг ажралмас қисми деб тан олди. Сурия парламенти раиси Ҳадия Аббос Sputnik агентлигига берган интервьюсида шундай баёнот берган.

>>>  Батафсил.

Мухбирлар Малибудаги қирғоқ бўйида Жолини бахтиёр ҳолда учратишди

Калифорниялик мухбирлар актриса Анжелина Жолини турмуш ўртоғи Брэд Питт билан ажралиши ҳақидаги хабардан сўнг илк марта суратга олишга муваффақ бўлишди.

>>> Батафсил.

Facebook мессенжерида суҳбат учун мавзулар таклиф қилиш функцияси пайдо бўлади


Фото: techcrunch.com

Facebook мессенжери фойдаланувчиларга суҳбат учун мавзулар таклиф қилишга ўргатилди. TechCrunch нашри хабар беришича, айни вақтда тегишли функция синовдан ўтказилмоқда.

>>>  Батафсил.

Соат каби ишлайди: Швейцариянинг илк электрик самолёти ҳавога кўтарилди


Фото: nat-geo.ru

Hamilton вакилларининг ишончи комил: электрик двигателли ҳаво кемалари  -  йўловчи ва спорт авиациясининг келажаги.

>>> Батафсил.

MMA турнирида болалар иштирокини танқид қилган Павел Колобков Россия Спорт вазири бўлди


Фото: © РИА Новости

Россия бош вазири Дмитрий Медведев мамлакат президенти тавсиясига биноан Спорт вазири ўринбосари Павел Колобковни вазирликнинг янги раҳбари этиб тайинлади.

>>> Батафсил.

«Атлетико» «Ростов»га қарши сафар ўйини учун олинган чипталарнинг барчасини қайтариб юборди

Название

«Атлетико» клуби Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида «Ростов» клубига қарши кечадиган ўйин учун ажратилган чипталардан бирортасини сота олмади.

>>> Батафсил.

Хитойлик беш карра Олимпиада чемпиони 23 ёшида фаолиятини якунлади


Фото: Getty Images

Беш карра олимпиада чемпиони, хитойлик Чэнь Жолинь ўзининг профессионал фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

>>> Батафсил.

Top