Ўзбекистон | 22:12 / 30.01.2025
3951
3 дақиқада ўқилади

“Бож тўлови маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кўмак бўлади” — Фармагентлик раҳбари

Ўзбекистонда 1 апрелдан кўплаб турдаги дорилар импортига бож жорий этилмоқда. Фармацевтика агентлиги директори Абдулла Азизовнинг Kun.uz'га айтишича, 2024 йилнинг охирига қадар божхона расмийлаштируви учун 1,2 фоиз миқдорида тўлов олинган, лекин ЖСТга аъзолик йўлида бу тўловдан воз кечилган. Азизов дори воситалари учун божлар халқаро тажрибада борлигини айтди.

28 январ куни имзоланган фармацевтикага оид президент фармонига асосан, 1 апрелдан эътиборан бир қатор импорт дориларга бож жорий этилмоқда. Бож солинадиган дорилар қаторига антибиотиклар, оғриқ қолдирувчи, яллиғланиш ҳамда вирусга қарши, гормонал ва бошқа препаратлар киради.

Айни пайтда бож белгиланиши нархга таъсир қилиши борасида хавотирлар билдирилмоқда. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг Kun.uz'га айтишича, бож “бозорга таъсир қилмайди”.

Умуман олганда, ҳозирги кунда Ўзбекистонда фармацевтик маҳсулотларининг бир турига, асосан бинт маҳсулотларига 30 фоиз божхона божи жорий этилган. Бунинг натижасида нима бўлди? Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳеч қандай бинт ва бошқа тиббий воситалар импорт қилмайди; ҳаммаси Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган бўлди.

Янги чиққан фармонда бож киритилиши асосан айрим дори воситаларига киритилди. Бу ҳам 2 фоиз. Масалан, қон препаратлари, вакциналар, иммунологик препаратлар каби дори воситаларига умуман бож киритилмади – нол фоизда сақланиб қолмоқда. Агар тарихга қарайдиган бўлсак, 2024 йил охиригача бизда божхона расмийлаштируви тўлови мавжуд эди, бу ҳам 1,2 фоизни ташкил этарди. У барча фармацевтик маҳсулотларга татбиқ этилган эди. Энди Жаҳон савдо ташкилоти талабига биноан, халқаро тажрибада қўлланмайдиган ҳар қандай тўловлардан воз кечилди. Унинг ўрнига, бошқа давлатларда ҳам қўлланган божхона тўлови жорий этилди. Албатта, бу божхона тўлови бор-йўғи 2 фоизни ташкил қилгани учун нарх ўзгармайди”, – дейди Абдулла Азизов.

Фармагентлик раҳбарининг қўшимча қилишича, ҳозирда дори воситалари импорти учун Америкада 6,5 фоизгача, Ҳиндистонда 10 фоизгача божхона тўловлари мавжуд. Бу кўрсаткич бошқа давлатларда ҳар хил.

Бож тўловини киритиш – маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга бир кўмак сифатида бўлади, рақобатбардошлик ошади, дейди Азизов.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани