Жиззахда тез ёрдам машинаси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёлни уриб юборди
Пиёдалар йўлакчасини аёл билан бирга бир қиз ҳам кесиб ўтаётган бўлган ва тез тиббий ёрдам машинаси фақат аёлни уриб кетган.
Жиззахда тез тиббий ёрдам машинаси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёлни уриб юборган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 23 май куни соат 8:30 ларда содир бўлган.
Тез тиббий ёрдам машинаси Жиззах шаҳрининг Қассоблик маҳалласидан ўтувчи йўлда ҳаракатланиб кетаётиб пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 48 ёшли аёлни уриб юборган.
Оқибатда аёл оғир тан жароҳатлари олган ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ижтимоий тармоқларда ҳодиса тасвирланган видео тарқалди. Унда аёл ва яна бир қиз пиёдалар йўлакчасини кесиб ўтаётганда жуда катта тезликда келган тез тиббий ёрдам машинаси аёлни уриб кетганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
15:25 / 15.12.2024
Тошкент-Термиз йўлининг Жиззахдаги довондан ўтган қисмида юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланди
18:54 / 10.12.2024
Жиззахда 1 млрд сўмлик қалбаки пул сотмоқчи бўлганлар ушланди
11:45 / 01.12.2024