Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
Қизалоқ олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган вақтда ҳаётдан кўз юмган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Видеодан кадр
Тошкент шаҳар Сергели туманида юқори тезликда ҳаракатланган BYD электромобили ўқувчи қизни уриб юборгани юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.
Таъкидланишича, ҳодиса 19 сентябр куни соат тахминан 13:45 ларда Файзли Тошкент кўчасида содир бўлган. Автобусдан тушиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмоқчи бўлган 9 ёшли қизни (2015 й.т.) давлат рақами 01 444 VFA бўлган BYD Song Plus электромобили уриб кетган.
Қиз тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб борилган вақтда вафот этган, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан BYD ҳайдовчиси М.А.га (1983 й.т.) нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сенат 2024 йилнинг дастлабки беш ойи давомида 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлгани, 294 нафар ўқувчи эса турли даражада тан жароҳати олганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
19:02 / 03.03.2026
Тошкент бош режаси ўзгарди. Шаҳарнинг 30 та нуқтасида йирик мажмуалар қад ростлайди
18:06 / 03.03.2026
Тошкентда умумий майдони 140 гектарлик янги парклар ташкил этилади
14:04 / 03.03.2026
Тошкент кўчаларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда: асосий манзиллар маълум қилинди
09:41 / 03.03.2026