Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ҳам ўқитувчилар мактаб таъмирлашга жалб этилди
Фотосуратларда аёллар ҳаёт учун хавфли баландликда ишлаётганини кўриш мумкин.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фотосуратларда аёлларнинг ҳаёт учун хавфли баландликда ишлаётганини кўриш мумкин.
Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабарига кўра, ҳолат 24-умумтаълим мактабида содир бўлган.

Таъкидланишича, бошқарма мажбурий меҳнатга жалб этиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатни қоралайди ва ўрганиш натижаларига кўра қўшимча маълумот берилади.
Аввалроқ, Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги 42-мактаб ўқитувчилари таъмирлаш ишларига мажбурий жалб қилингани аниқланиб, директор З.Мамажонова ишдан бўшатилган ва 41 млн 200 минг сўм миқдорида жаримага тортилган эди.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
17:51 / 12.06.2026
Ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилган Қарши ҳокими ўринбосари жазоланди
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026