Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
Ўзбекистонда жисмоний шахслар ўртасида катта миқдордаги пул ўтказмаларини қўшимча биометрик ва бошқа ҳимоя чораларини қўллаган ҳолда назорат қилиш механизмлари жорий этилади. Кетма-кет уч ёки ундан ортиқ пул ўтказмалари назорати автоматлаштирилади. Тегишли қонун парламентда биринчи ўқишдан ўтди.
Фото: Getty Images
Қонунчилик палатаси 29 апрел кунги мажлисида тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятига оид қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилди.
Лойиҳага кўра, антифрод чораси сифатида кетма-кет уч ёки ундан ортиқ пул ўтказмалари назорати автоматлаштирилади; банк карталаридан фойдаланишни ҳамда жисмоний шахслар ўртасида катта миқдордаги пул ўтказмаларини қўшимча биометрик ва бошқа ҳимоя чораларини қўллаган ҳолда назорат қилиш механизмлари жорий этилади.
“Катта миқдордаги ўтказмалар” деганда қанча миқдор ҳақида гап кетаётгани маълум эмас.
Қонун лойиҳасида, шунингдек, банкларга тўлов тизими оператори сифатида фаолиятини бошлаш учун лицензия олиш талабини бекор қилиб, хабардор этиш тартибига ўтиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, муҳим тўлов ташкилотлари тушунчаси қонунчиликка киритилади. Бу тоифадаги ташкилотлар томонидан узлуксиз хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида уларнинг тўлов тизими иштирокчиси бўлиши учун ҳуқуқий асос яратилмоқда.
Аввалроқ бир шахс номига расмийлаштириладиган пластик карталар сони чекланган эди.
Мавзуга оид
19:19 / 04.12.2025
Ўзбекистон октябрда олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди
16:32 / 28.11.2025
Фуқароларга ўз маошини оладиган банкни танлаш ҳуқуқи берилади
16:13 / 28.11.2025
Марказий банк қошида венчур фонд ва инновацион ҳаб ташкил этилади
11:26 / 28.11.2025