Санкт-Петербургдаги “кичик Самарқанд” ёхуд Бухоро амири қурдирган масжид ҳақида биласизми?
Собиқ Россия империяси пойтахтининг қоқ марказида қандай қилиб улкан мусулмон масжиди қурилган эди?

Фото: Kun.uz/Муҳаммаджон Ғаниев
1900-йилларда Санкт-Петербург шаҳрида 4 мингга яқин мусулмон яшаган ва улар орасида марказий осиёлик талабалар ва савдогарлар ҳам бўлган. Лекин жамоат ибодати учун жой муаммо эди. Шунда маҳаллий мусулмонлар масжид қуриш ҳаракатига тушишади.
Жой учун рухсат, харажатларга пул топишдан ташқари, қурилишга қарши турадиган проваслав насронийларини ҳам тинчлантириш масаласи турарди. Масжид кўтаришга 500 минг рубл керак эди. Мусулмонлар эса 33 минг рубл тўплашади, холос.
Шунда Бухоро амири Сайид Абдулаҳадхон (Саид Олимхоннинг отаси) Петербургга келади ва подшо Николай II билан нонушта пайтида ундан ибодат учун ер сўрайди. Ва Петербург марказидаги жой учун бирданига 312 минг рубл тўлайди. Қурилишга эса яна ярим миллион хайрия қилади.
Атиги 20 йил мусулмонларга хизмат қилган масжид биноси 1940-йилларда ёпилиб, унинг минораларидан бири қурол-аслаҳа омборига айлантирилади. Ўн йил ўтиб ҳокимият масжидни ҳатто бутунлай бузиб ташламоқчи ҳам бўлган. Аммо бунга мусулмон татарлар ва бухоролик жамоалар қаттиқ қаршилик кўрсатган. Шундан кейин бино ибодат учун яна қайтарилган.
Бугун Санкт-Петербург масжиди шаҳарнинг энг муҳим маданий ёдгорликларидан бирига айланган. Унинг ёнидан ўтган борки, “кичик Самарқанд” билан суратга тушишга ошиқади.
Kun.uz фотомухбири Муҳаммаджон Ғаниев Россияга хизмат сафари давомида Петербургдаги масжиддан фотожамланма тайёрлади. Бинони ичкаридан тасвирга олиш мумкин эмас, елкангиздаги тугунни ҳам ташқарида қолдирасиз – фақат ибодат учун кириш мумкин.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда «хазина» кўрсатилган сохта хариталар орқали одамларни чув тушириб келган фирибгарлар ушланди
Жаҳон | 00:37
-
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди
Жаҳон | 00:00
-
Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 22:46 / 30.03.2025
-
Зеленский сайловларга тайёргарликни бошлади — The Economist
Жаҳон | 22:38 / 30.03.2025
Мавзуга оид

20:47 / 27.03.2025
Панама Россия ва Эрон «махфий флоти»га алоқадор 128 та кемадан рухсатномани қайтариб олади

20:42 / 27.03.2025
Европа давлатлари Россияга қарши санкцияларни юмшатишдан бош тортди

11:06 / 27.03.2025
Сеул: Шимолий Корея Россияга яна 3000 аскар юборди

09:00 / 27.03.2025