Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Aviator’даги ёнғин юзасидан жиноий иш очилди
Тошкентдаги Aviator савдо марказида юз берган йирик ёнғин бўйича «нодавлат тижорат ташкилоти мансабдор шахслари томонидан ваколатларини суиистеъмол қилиш» ва «ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш» моддалари бўйича жиноий иш очилди.
Фото: ФВВ
Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Aviator савдо мажмуасида келиб чиққан ёнғин бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов иш Жиноят кодексининг 192−11-моддаси (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан очилганини маълум қилган.
Яшнобод тумани Паркент йўли кўчасида жойлашган ушбу савдо мажмуасида ёнғин 31 январ куни соат 15:30 дан кейин марказнинг иккинчи қаватида содир бўлган, у ерда Pixel деб номланган катта болалар майдончаси, шунингдек, бир нечта овқатланиш муассасалари жойлашган. Биринчи қаватдаги Korzinka супермаркети зарар кўрмаган.
Ҳодисадан сўнг вайроналар остидан 2 ёш-у 7 ойлик қизчанинг жасади топилган.
Gazeta.uz гувоҳларга таяниб хабар беришича, ёнғин пайтида иккинчи қаватдаги ёнғин сигнализацияси ва пуркагичлар ишламай қолган, зинапояли ёнғин чиқиш жойи эса ёпиқ бўлган. Сигнализация фақат биринчи қаватда ишлаган.
Мавзуга оид
08:34
Ангренда кўп қаватли бинода ёнғин чиқди
18:57 / 05.02.2026
Ёнғин вақтида асосий эшикка эмас, эвакуацион чиқиш зинасига йўналиш керак – фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракатланиш лозим?
09:52 / 05.02.2026
Яшнободда кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди
09:11 / 05.02.2026