Жаҳон банки “Тошкент шаҳрида ҳаво сифатини баҳолаш ва Ўзбекистонда ҳаво сифати бошқарувини такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси” номли ҳисоботини тақдим этди.

Ҳисоботда асосий эътибор Тошкент шаҳри ҳавосидаги PM2,5 заррачаларига қаратилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу зарраларни инсон саломатлиги учун энг катта хавф туғдирадиган ифлослантирувчи деб ҳисоблайди.

Таъкидланишича, пойтахтда PM2,5 заррачаларининг концентрацияси қиш ойларида энг юқори даражага етади. Шаҳарда PM2,5нинг ўртача йиллик концентрацияси ЖССТ белгилаган меъёр (5 мкг/м3)дан 7 баравар кўпроқни (38,8 мкг/м3) ташкил этади.

Ҳисоб-китобларга кўра, бу ифлосланиш натижасида Тошкент аҳолиси соғлиғига етаётган зарар қиймати Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 0,7 фоизига тенг бўлиши мумкин.

“Ушбу тадқиқот давомида Тошкент шаҳридаги PM2,5 ифлосланишининг аҳоли саломатлигига таъсирини баҳолаш шуни кўрсатдики, ҳавонинг PM2,5 зарралари билан ифлосланиши Тошкентда ҳар йили тахминан 3000 кишининг бевақт ўлимига олиб келиши ва аҳоли фаровонлигига салбий таъсири эса йилига 488,4 млн АҚШ долларини ташкил этиши мумкин”, – дея қайд этган тадқиқотчилар.

Қайд этилишича, эрта ўлимларнинг аксарияти инсулт (33 фоиз), ундан кейин юрак ишемик касаллиги (28 фоиз) ва қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (23 фоиз) сабаб бўлади.

Ҳисоботга кўра, Тошкентда PM2,5 заррачалари билан антропоген ифлосланишнинг асосий манбалари иситиш сектори (28 фоиз), транспорт (16 фоиз) ва саноат (13 фоиз) ҳиссасига тўғри келади.

Шаҳарда PM2,5 эмиссиясининг энг катта манбайи иситишдир: гарчи бу омил асосан қиш ойларига тўғри келса-да, унинг йиллик улуши PM2,5 эмиссиясининг деярли учдан бир қисмини ташкил қилади. Умумий йиллик PM2,5 чиқиндиларининг 18 фоизи