АҚШ Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича тендерда иштирок этиш истагини билдирди
Америкаликлар тендернинг адолатли ўтишига умид билдирмоқда.
Америка Қўшма Штатлари Қозоғистонда атом электр станциясини (АЭС) қуриш бўйича адолатли тендер ўтказилишини кутмоқда ва унда иштирок этмоқчи. Бу ҳақда Олмаотага иш сафари билан борган АҚШ Савдо-саноат палатаси катта вице-президенти Хуш Чокси айтиб ўтди, деб ёзди InformBURO.kz.
«АҚШ атом электр станциялари борасида энг яхши технологияларга эга. Умид қиламизки, очиқ тендер бўлиб ўтади, бу эса унда Америка компанияларига ҳам иштирок этиш имконини беради», деди Чокси.
Бир кун аввал Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича референдум бўлиб ўтди, иштирокчиларнинг 70 фоиздан ортиғи бу ғояни қўллаб-қувватлади. Икки миллионга яқин киши бунга қарши чиқди - бу умумий сайловчиларнинг 28,88 фоизини ташкил қилади.
Референдумда овоз берган Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев агар мамлакат фуқаролари АЭС қуриш ғоясини қўллаб-қувватласа, у ҳолда бу ишни халқаро компаниялар консорциуми амалга ошириши кераклигини айтди.
Аввалроқ, АЭС Олмаота вилоятининг Жамбил туманидаги Улкен қишлоғида қурилиши мумкинлиги хабар берилган эди. Илгари Қозоғистон ҳукумати номзодларнинг «қисқа рўйхатини» тузди, унга тўрт компания: Хитойнинг CNNC, Кореянинг KHNP, Россиянинг «Росатом» ва Франциянинг EDF компаниялари кирди.
Мавзуга оид
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
11:30 / 21.12.2024
Қўрқмас жангчи – Саддам Ҳусайннинг набираси америкалик аскарларга қарши қандай жанг қилганди?
19:29 / 20.12.2024
Reuters: Байден администрацияси Украинага охирги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишга тайёрланмоқда
13:43 / 20.12.2024