2 октябр, жума куни одатдаги иш тартиби давом этади. Яъни беш кунлик ва олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун ҳам бу кун иш куни ҳисобланади.
3 октябр, шанба кунидаги иш тартиби эса ходимнинг иш ҳафтасига боғлиқ бўлади. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар дам олади, олти кунлик иш ҳафтасидагилар эса ишга чиқади.
Шу тариқа, октябр ойининг дастлабки кунларида қуйидаги тартиб амал қилади:
1 октябр, пайшанба — байрам муносабати билан дам олиш куни;
2 октябр, жума — иш куни;
3 октябр, шанба — беш кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш, олти кунлик иш ҳафтасидагилар учун иш куни.
Демак, байрам муносабати билан кетма-кет бир неча кунлик дам олиш бўлмайди. 1 октябрдаги байрам дам олишидан сўнг, 2 октябр куни иш фаолияти давом эттирилади.

















