Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Орган ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланмоқда
Президент имзолаган қонун билан, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланди. Бундан ташқари, уларга қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан ўз хизмат мавқейи билан боғлиқ ҳолда фойдаланиш ман этилди.
Фото: Kun.uz
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан Ўзбекистон Қуролли Кучларида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Жумладан, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга, қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқейи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга доир тақиқлар белгиланмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.
Мавзуга оид
18:25
Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити берилади
20:17 / 09.01.2026
“Бу – миллий қадриятнинг бир қисми” – вазир Озодбек Назарбеков тўйда қўшиқ айтиб, қистирилган пулларни олганига изоҳ берилди
10:30 / 09.12.2025
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўрнида Бошқарув самарадорлиги агентлиги тузилди
23:23 / 29.11.2025