«Тошкентга яна 1000 та автобус олиб келинади» — транспорт вазири
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга кўра, 2025 йилда Тошкентга 1000 та янги автобус олиб келиш, шунингдек, автобус бекатларига QR-кодли бир марталик қоғоз чипталарни харид қилиш учун 675 дона инфокиоск ўрнатиш режалаштирилган.

Фото: Транспорт вазирлиги
Жорий йилда Тошкент шаҳри учун қўшимча 1000 та автобус харид қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
Транспорт вазирининг сўзларига кўра, 2025 йил охиригача автобус бекатларида QR-кодли бир марталик қоғоз чипталарни харид қилиш учун 675 дона инфокиоск ҳам ўрнатилади.
«1 февралга қадар Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади, шунингдек, янги дастур қабул қилиниши кўзда тутилган», деди Илҳом Махкамов.
Қайд этилишича, айни пайтда инфокиоскларнинг умумий сони 5100 тани ташкил этади, шундан 769 таси автобус бекатларида ўрнатилган. Нақд пулда тўловларни қабул қилиш тўхтатилганидан кейинги 10 кунлик, 1 январдан 10 январгача бўлган даврда автобусларда кунлик йўловчи ташиш 43,5 фоизга – 871 минг кишидан 1,19 миллион кишига, тушум эса 36 фоизга – 8,5 миллиард сўмдан 11,5 миллиард сўмга ошган.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Лавров Путиннинг янги «амбицияли» режаларини маълум қилди
Жаҳон | 15:09
-
Вашингтон Пекинга 245 фоиз бож солишини ваъда қилмоқда
Жаҳон | 15:08
-
Британия Ҳуқуқшунослик университети Ўзбекистонда ўз кампусини ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон | 15:06
-
Индонезия мамлакатда Россия ҳарбий базаси бўлишини рад этди
Жаҳон | 15:01
Мавзуга оид

08:56 / 02.04.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишлари ҳаракати ўзгаради

23:43 / 27.03.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

09:10 / 23.03.2025
Тошкентда туристлар автобуси тутаб кетди

23:41 / 20.03.2025