Ўзбекистон | 18:02 / 11.09.2024
6071
1 дақиқада ўқилади

Аҳвол оғир маҳаллалар ва энг камбағал оилалар амалдорларга бириктирилади

Келаси йил маҳаллалардаги электр, йўл, интернет ва бошқа инфратузилма масалаларини ҳал қилиш учун 1,6 млрд доллар ажратилади. Республика даражасидаги 250 нафар амалдорга энг оғир мингта маҳалла боғлаб берилади. Вилоят миқёсидаги 2 минг нафар, туман миқёсидаги 12 минг нафар амалдорнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари камбағал оилалар хонадонига кириб, бу ердаги шароитни ўз кўзи билан кўрсагина натижа бўлади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

“Одамларга қанча ёрдам бермайлик, маҳаллалар шароитини яхшиламасак, камбағаллик қисқармайди”, – деди президент.

Шу боис, келгуси йилда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга барча манбалардан 1,6 млрд доллар ажратилади.

Бу маблағларнинг 1,2 триллион сўми, аввало, энг оғир 300 та маҳаллада сув насослари ва қуёш панеллари ўрнатишга берилади. Яна 2 триллион сўм ҳисобидан энг оғир 500 та маҳаллада электр, йўл, интернет ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал этилади.

Бу ишларни амалга ошириш учун вазирлар, ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, бошқарма бошлиқларидан иборат 250 нафар раҳбарга энг оғир мингта маҳалла боғлаб берилади.

Шунингдек, вилоятдаги 2 минг ва тумандаги 12 минг нафар раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилади.

Мавзуга оид