Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Евроучлик” Эронга қарши БМТ санкцияларини тиклаяпти
Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар муваффақият келтирмагач, Германия, Франция ва Буюк Британия БМТ Хавфсизлик кенгашига хат йўллаб, Теҳронга қарши санкцияларни янгилаш механизмини ишга туширди.
Фото: irdiplomacy
Эрон ядровий дастури бўйича давом этаётган можаро фонида Германия, Франция ва Буюк Британия БМТнинг Теҳронга қарши сўнгги ўн йил давомида тўхтатиб қўйилган санкцияларини янгилаш механизмини ишга туширди. Бу ҳақда dpa ва Reuters ахборот агентликлари "евроучлик"нинг БМТ Хавфсизлик кенгашига йўллаган хатига таяниб хабар берди.
Беш варақдан иборат ҳужжатда еврозона мамлакатлари сўнгги 6 йил ичида Эрон томонидан ядровий келишувнинг кўплаб бузилишларига эътибор қаратди.
2019 йилдан бери Теҳрон ўзининг бутун ядровий инфратузилмасини модернизация қилди ва шу қаторда 60 фоизгача бойитилган 408 кг уран жамғарди, ваҳоланки бундай юқори даражада бойитиш тинч мақсадларда бўлиши мумкин эмас, дея маълум қилди «евроучлик» ташқи ишлар вазирлари.
«Эроннинг ҳаракатлари ядровий энергиядан фақат тинч мақсадларда фойдаланишга аниқ зиддир», — дейилади мактубда.
Бундан ташқари, Эрон Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) инспекторлари билан ҳамкорликни шу қадар қийинлаштирдики, унинг ядровий дастурини мустақил текшириш имконсиз бўлиб қолди, дея таъкидлайди Е3 мамлакатлари сўнгги йилларда Эрон билан келишувга эришиш учун кўплаб муваффақиятсиз уринишларга ишора қилиб.
Мавзуга оид
12:51
«Ҳақиқат бўлишига жуда кучли асослар бор» – БМТ бош котиби Ғазодаги уруш жиноятлари ҳақида
08:04 / 04.12.2025
АҚШ БМТнинг украиналик болаларни қайтариш тўғрисидаги резолюциясини қўллаб-қувватлади
14:58 / 02.12.2025
ЕИ Литвага қарши гибрид ҳужумлар сабаб Беларусга янги санкциялар тайёрламоқда
14:47 / 02.12.2025