БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди
Цви Коганнинг ўлимида гумонланаётган Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси ушлангани ва иш прокуратурага оширилгани таъкидланмоқда.

Фото: Emirates News Agency
БАА Ички ишлар вазирлиги исроиллик роҳиб Цви Коганнинг ўлдирилишида гумонланаётган шахслар қўлга олинганини эълон қилди.
Таъкидланишича, улар – Маҳмуджон Абдураҳим ўғли Кенжабоев, Азизбек Комилович Исмоилов, Олимбой Тоҳирович Давлатёров бўлиб, барчаси Ўзбекистон фуқароси. БАА ИИВ келтирган фотосуратларда улар кўзи боғланган, қўл-оёғи кишанланган ҳолда тасвирланган.
Қайд қилинишича, иш прокуратурага оширилган, аммо уларга қандай айблов қўйилаётганига аниқлик киритилмаган. Шунингдек, қотиллик мотивлари қандай бўлгани ҳам номаълум.

28 ёшли раввин Цви Коганнинг жасади 24 ноябр куни топилди. 21 ноябр куни у бедарак йўқолгани, уни охирги марта Дубайда кўришгани ҳақида хабар берилган эди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Коган БАА резиденти, шунингдек, Молдова фуқароси бўлган. У бир неча йил БААда яшаб, Ню-Йоркдаги православ яҳудийларнинг «Чабад» ҳаракати билан бирга яҳудий жамоат ишлари билан шуғулланган.
Мавзуга оид

23:44 / 30.04.2025
Исроилда ўрмон ёнғинлари авж олди. Қатор аҳоли пунктлари эвакуация қилинди, асосий магистрал йўл ёпилди — фотолар

22:31 / 30.04.2025
Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган шахс қатл этилди

14:41 / 30.04.2025
Ғазода отишмалар остида тарқатилаётган таом, АҚШ ҳарбий учоғини қулатган ҳусийчилар ва «келажак шаҳри»ни тортолмаётган Саудия — кун дайжести

15:27 / 29.04.2025