Иқтисодиёт | 08:43 / 01.01.2025
5018
1 дақиқада ўқилади

Экспортчиларнинг транспорт харажатларини компенсациялаш тўхтатилди

Ўзбекистонда экспортчиларнинг транспорт харажатларини давлат бюджетидан субсидиялаш амалиёти бекор қилинди. Бу – савдони тартибга солишни Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабр куни экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштиришга қаратилган фармонни имзолади.

Тузатишларга кўра, экспортчиларнинг автомобил, ҳаво ва темирйўл ташувлари харажатларини компенсация қилиш амалиёти бекор қилинмоқда.

Экспортчиларга 2024 йил 31 декабрга қадар амалга оширилган экспорт учун белгиланган тартибда субсидия ва компенсациялар берилади. Ушбу тўловлар 2025 йил 1 февралга қадар амалга оширилади.

Фармон 2025 йил 1 январдан кучга кирди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача давлат экспортчиларнинг ўз маҳсулотларини экспортга ташиш харажатларининг 50 фоизини қоплаб бераётган эди. Бу мақсадлар учун 2022 йилда 336 млрд сўм, 2023 йилда 509,9 млрд сўм, 2024 йилда 138,8 млрд сўм ажратилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди