Туркиянинг TUSAS компанияси тез орада Ўзбекистонга ANKA дронларини етказиб беришни бошлаши кутилмоқда. Бу ҳақда Туркиядаги мудофаа саноати ва ҳарбий авиация янгиликларига ихтисослашган SavunmaSanayiST портали хабар берган.
Ўзбекистон томони TUSAS билан нечта дрон ва қандай нархларда сотиб олиш бўйича келишув имзолангани бўйича маълумот бермаган.
Туркиянинг глобал миқёсдаги мудофаа саноати маҳсулотлари, жумладан ҳарбий учувчисиз қурилмалар бозоридаги ўрни ошиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон шартнома имзолагани айтилаётган ANKA дронларидан Туркияда қуролли кучларидан ташқари Жазоир, Қозоғистон, Тунис, Малайзия, Индонезия ва Чад армияси ҳам фойдаланади.

Икки двигателли AKSUNGUR дрони ҳавода 50 соатдан ортиқроқ қолиши ва 750 килограмм миқдордаги фойдали юкни кўтариб учиши мумкин.

Бир двигателли ANKA SIHA дрони эса ҳавода 30 соатгача қолиши мумкин ва 350 килограмм фойдали юк кўтариш қувватига эга. Иккала қурилма ҳам турбодизелли авиация двигателларидан фойдаланади.
Очиқ маълумотларга кўра, ANKA дронининг экспорт нархи 25 миллион доллардан ошади. Хусусан, 2020 йилда Тунис Мудофаа вазирлиги Туркиядан 80 миллион долларга 3 та айни шу типдаги қуролларни сотиб олган. 2023 йилда эса Индонезия мудофаа вазирлиги 300 миллион долларга 12 та ANKA дронларини сотиб олиш бўйича келишув имзолаган. Ушбу келишув ва нархлар – дронларни фойдаланиш бўйича ҳарбийларни ўқитиш, дронлар учун бир неча комплект ўқ-дорилар ва уларни бошқариш пункти каби қўшимчаларни ҳам ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил ноябр ойида Ўзбекистон қуролли қучлари олий бош қўмондони, президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги ҳарбий қисмга









