Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Реновация дастури: 2026 йилда камида 30 мингта хонадонни фойдаланишга топшириш буюрилди
Президент қўйган вазифага кўра, бу йил Ўзбекистонда 140 мингта янги хонадон фойдаланишга топширилиши, шундан камида 30 мингтаси реновация маҳсули бўлиши керак. Шавкат Мирзиёев “барак” типидаги уйлар жойлашган айрим манзилларни мисол қилиб келтирди.
2026 йилда Ўзбекистон бўйлаб 140 минг хонадонли кўп қаватли уйларни топшириш зарур, деди президент Шавкат Мирзиёев 14 апрел кунги селекторда.
Бунда реновацияга алоҳида эътибор қаратиш муҳимлиги таъкидланди. Чунки шаҳар ва шаҳарчалар энига кенгайиб борса, инфратузилмага харажат 4-5 карра ошади; мактаб, боғча, поликлиникага масофаси узаяди; минглаб гектар экин ери қисқаради.
Масалан, Самарқанд шаҳрининг темирйўл орти ҳудуди, Каттақўрғон шаҳри, Оқтош, Иштихон, Булунғур, Жума, Жомбой каби шаҳарчаларда “барак” типидаги уйлар кўп. Шу боис эскирган уйлар ўрнида реновация асосида кўп қаватли уйлар қуриш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Умуман, бу йил реновация зоналарида камида 30 минг квартирали кўп қаватли уйларни фойдаланишга топшириш муҳимлиги қайд этилди.
Аввалроқ Урбанқўм раиси Шерзод Қудбиев реновация лойиҳаларини бошлаш учун мулкдорларнинг ҳаммаси эмас, 80 фоизидан розилик олиш кифоя бўлишини айтганди. Тегишли қонун Сенат маъқулловидан ўтган.
Мавзуга оид
08:47
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
11:00 / 17.06.2026
Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга оид қонунчилик янгиланди
08:35 / 15.06.2026
Тошкентда реновациянинг биринчи босқичи бошланди
09:00 / 14.06.2026