“Бахти Ташкентский” ишида судланганлардан бири вафот этди
Kun.uz манбасига кўра, Бахтиёр Қудратуллаев билан судланганлардан бири – 60 ёшли Шукурали Қурбонов суд ҳукми ўқилганидан бир кун ўтиб, вафот этган. У Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича айбланиб, 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилганди. Шукурали Қурбонов ишда Бахтиёр Қудратуллаевдан кейинги иккинчи фигурант эди.

Бахтиёр Қудратуллаев билан бирга судланган 36 нафар судланувчидан бири вафот этган. Буни Kun.uz’нинг бир-биридан мустақил уч манбаси тасдиқлади.
Манбага кўра, судланувчилардан бири – 1964 йилда Тошкент вилоятида туғилган Шукурали Қурбонов унга нисбатан суд ҳукми эълон қилинганидан бир кун ўтиб, вафот этган.
Қурбонов Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилганди. Унга 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган эди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсовнинг Kun.uz’га тасдиқлашича, Шукурали Қурбонов инфаркт бўлиши оқибатида вафот этган.
Kun.uz ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати раҳбари билан боғланганида “аниқлаштириб, маълумот берилиши” айтилди.
Эслатиб ўтамиз, 19 июл куни Бахтиёр Қудратуллаев ва 36 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинганди. Суд ҳукми билан судланувчиларга 3 йилдан 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. Ҳукмга кўра, 6 киши хавфли рецидивист деб топилганди.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент ва Москва миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 22:16
-
Тошкентда Gentra ЙПХдан қочиб, 10 дан ортиқ машиналарни уриб кетди
Жамият | 22:10
-
Москвадаги калтаклаш, танқидга учраган сертификация ва Андижондаги “радар овчиси” — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 21:35
-
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 21:06
Мавзуга оид

11:35
Судлар фаолиятини молиялаштириш тўғрисида қонун ишлаб чиқилди

08:54 / 17.04.2025
Йил бошидан бери энг кўп қандай маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани айтилди

13:30 / 16.04.2025
Москва суди «журналистлар иши» бўйича ҳукм чиқарди

18:15 / 28.03.2025