Ўзбекистон | 14:03 / 13.01.2025
3099
2 дақиқада ўқилади

Импорт автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш вақти 20 дақиқадан 15 дақиқагача қисқартирилади — UzTest

Пискент автополигонида узоқ муддатли электрон навбатлар пайдо бўла бошлагани фонида тизимга айрим ўзгартиришлар киритилади. Хусусан, битта ЖШШИРга фақат битта навбат берилади. Шунингдек, синов лаборатория ходимларининг сонини кўпайтирган ҳолда синов вақтини 15 дақиқа қилиб белгилаш режалаштириляпти.

Пискент автополигонида импорт автомобиллар синови учун узоқ муддатли электрон навбат пайдо бўла бошлагани хабар қилинганди. UzTest ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

«Ҳар бир автотранспорт воситасининг синовига 20 дақиқа ажратилган бўлиб, синов лаборатория имкониятидан келиб чиққан ҳолда ҳар куни 24 соат мобайнида жами 72 та автотранспорт воситасини синовдан ўтказиш шароити мавжуд.

Электрон навбат тизимида ЖШШИР бўйича фақатгина битта навбат олиниши кўзда тутилган эди. Аммо автотранспорт воситалари эгалари электрон навбатни бошқа вақт ва кунларга ҳам олиш функцияларидан фойдаланишни бошлаган.

Мисол тариқасида: ЖШШИР 01234567891011 (ўзгартирилган) бўйича жорий йил 22 январ соат 00:00 га ва 18:00 га ҳамда 23 январ соат 12:00 га бир хил автотранспорт воситасига (ZEEKR 001, VIN: L6T79ZCE3RP166454) навбат олинган. Оқибатда электрон навбат олиш тизимида навбат олиш рўйхати белгиланган ҳажмдан ошиб кетиб, олиб борилаётган электрон навбат кетма-кетлиги бузилган», дейилади хабарда.

Келиб чиққан вазиятни тўғрилаш мақсадида электрон навбат олиш тизими қайта кўриб чиқилиб, қуйидаги ўзгаришлар киритилган:

  • битта ЖШШИРга тизимда фақат битта навбат берилиши жорий қилинди (олинган электрон навбат фойдаланилгунча);
  • фойдаланилмаган электрон навбатни тизимдан автоматик равишда ўчириб ташлаш;
  • синов лаборатория ходимларининг сонини кўпайтирган ҳолда синов вақтини 15 дақиқа қилиб белгилаш (бир кунда 96 та автотранспорт воситаси синовдан ўтказилади).

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани