Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликлардан 29 февралгача мамлакатдан чиқиб кетиш сўралди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига кўра, Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган фуқаро ушбу имкониятдан фойдаланиб, ўз хоҳиши билан чиқиб кетса, депортация қилинмайди ва келгусида мамлакатга қайта кириб бориш имкониятига эга бўлади.

Фото: AP
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларни 29 февралгача мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди.
Агентликка кўра, Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари 2024 йил 29 февралгача ушбу давлатдан чиқиб кетиши мумкин. Бунинг учун чиқиб кетишдан 3 иш куни олдин Иммиграция хизматига бориб, кетиш тўғрисида ихтиёрий ариза тўлдириш, паспорт ва авиачипта тақдим этиш зарур.
Иммиграция хизмати берадиган тасдиқнома билан ватанга муаммосиз қайтиб келиши мумкин.
Иммиграция хизмати маълум қилишича, ноқонуний бўлиб турган фуқаро ушбу имкониятдан фойдаланиб, ўз хоҳиши билан чиқиб кетса, депортация қилинмайди ва келгусида Жанубий Кореяга қайта кириб бориш имкониятига эга бўлади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбекистонликларни Жанубий Корея миграция қонунларини бузмасликка ва нолегал ҳолатга ўтмасликка чақирган.
Мавзуга оид

18:34 / 01.05.2025
Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи сайловлар олдидан истеъфога чиқди

21:53 / 30.04.2025
Россиянинг сабзавотчиликка ихтисослашган ҳудуди меҳнат мигрантлари тақчиллигига дуч келди

20:36 / 29.04.2025
Россияда пора орқали ҳолатини қонунийлаштирилган мигрантларни депортация қилиш таклиф этилди

16:37 / 28.04.2025