Туман ва шаҳарлар ҳокимликларига қўшимча маъмурий ваколатлар берилади
Туман (шаҳар)лар ҳокимликларига 1 январдан белгиланган вазирлик ва идоралар туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарларини масъул вазирлик ва идоралар ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, тегишли масъулларга рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш ваколати берилади.
“Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Ҳокимликларга қуйидаги ваколатлар берилади:
2025 йил 1 мартдан ҳудуди 10 минг метр квадратдан, баҳоланган қиймати 5 минг БҲМдан ошмаган ҳамда 6 ой давомида сотилмаган маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли кўчмас мулк объектларини 2 йил ичида янги лойиҳани ишга тушириш ва иш ўринлари яратиш шарти билан:
- тадбиркорларга тўғридан тўғри 10 йил муддатга ижарага бериш ҳамда давлат мулки учун 4 йил давомида узлуксиз ижара тўловларини амалга оширган ва ижара шартномаси шартларини бажарган тадбиркорга хусусийлаштириш ёки баҳоланган қийматда тўғридан тўғри сотиш;
- халқаро тан олинган хорижий тил ва малака сертификатларини олишга ўқитадиган маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар ёки ташкилотларга дастлабки биринчи йили ижара тўлови ундирмасдан 5 йил муддатга кейинчалик унинг муддатини узайтириш шарти билан ижарага бериш.
Туман (шаҳар)лар ҳокимликларига қуйидаги йўналишларда маъмурий ваколатлар берилади:
- давлат бошқаруви органлари ва тадбиркорлар ўртасида “доимий алоқа” тизимини яратиш мақсадида туман (шаҳар)ларда Тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини тузиш;
- 2025 йил 1 январдан белгиланган вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарларини масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, шунингдек, тегишли масъулларга рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
- 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача белгиланган рўйхат бўйича туман (шаҳар)ларда ҳуқуқий эксперимент тариқасида туман (шаҳар) ҳокимлиги фаолиятини “Аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш” янгича ёндашуви асосида ташкил этиш.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сирдарёда Siemens иштирокида "яшил" логистика маркази ташкил этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:08
-
Украина ва АҚШ уруш стратегияси, «Москва», Курск, Бахмут ва қарши ҳужум бўйича қандай баҳслашган? NYT суриштирувидан асосий гаплар
Жаҳон | 15:05
-
Трампни танқид қилган уч профессор Йел университети ва АҚШни тарк этяпти
Жаҳон | 15:00
-
Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради
Иқтисодиёт | 14:53
Мавзуга оид

09:52 / 28.02.2025
Гулистон тумани ҳокими ўзгарди

15:39 / 24.02.2025
Оёқости бўлган қонунлар ва йўқ қилинган яшил жамоат парки: “Аждар юрак” ҳокимга чора кўриладими?

09:49 / 15.02.2025
Ҳокимлар энди ҳар ой тарбияси оғир ёшлар билан учрашади

17:32 / 30.01.2025