Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ўқитувчилар таъмирлаган мактабнинг директори ишдан бўшатилди
Бунга раҳбарнинг устозларни ўз лавозим мажбуриятидан ташқари ишларни бажариш ҳолатини назоратга олмагани сабаб бўлди.
Фото: Видеодан кадр
Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги 42-умумтаълим мактаби директори ишдан бўшатилди, деб хабар берди вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси.
Аввалроқ, ўқитувчилар ушбу мактабни таъмирлаётгани ҳақида видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.
«Мактаб жамоаси билан суҳбатда улар томонидан ушбу ҳашар ихтиёрий равишда амалга оширилгани таъкидланса-да, устозларни ўз лавозим мажбуриятидан ташқари ишларни бажариш ҳолатини назоратга олмагани сабабли мактаб директори З.М. эгаллаб турган лавозимидан озод этилди», дейилади баёнотда.
Қайд қилинишича, мактаб 1982 йилда қурилиб, 2005 йилда жорий таъмирланган. 2023 йил «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси асосида 1 миллиард 200 миллионлик қийматга эга эшик ва ромлар билан жиҳозланган. 2024 йилги мавсумда 1 миллиард 300 миллион сўм маблағ ютиб олиниб, спорт майдони қурилган ва мактабнинг олд қисми замонавий кўринишга келтирилган. Ҳозир мактабда 1 минг 236 нафар ўқувчига 74 нафар устоз таълим-тарбия бериб келмоқда.
Мавзуга оид
09:13 / 11.10.2025
Андижонда ҳоким ўринбосари тезкор тадбирда қўлга олинди
17:00 / 06.10.2025
Францияда сиёсий инқироз: янги ҳукумат 14 соатда истеъфога чиқди
18:55 / 01.10.2025
АҚШ Туркманистонни мажбурий меҳнатни рағбатлантирувчи давлатлар рўйхатидан чиқарди
18:49 / 25.09.2025