Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
Бу қонун бекор қилингач, Тошкент пропискасига ўтиш учун уй сотиб олиш керак деган талаб ўз кучини йўқотади – доимий рўйхатга олиш бўйича бошқа ҳудудларда қандай тартиб бўлса, Тошкентда ҳам шундай тартиб амал қила бошлайди. Шунингдек, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда хабардор қилиш тартиби жорий этилади.

Фото: Kun.uz
Президент Шавкат Мирзиёев “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” фармон имзолади.
Фармон билан, “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги қонун бекор қилинадиган бўлди.
Бу қонунга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фақат 12 тоифадаги шахслар доимий прописага қўйилиши белгиланган.
Вазирлар Маҳкамаси 2 ой муддатда бу қонунни ўз кучини йўқотган деб топиш бўйича қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиши керак.
Бундан ташқари, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда хабардор қилиш тартиби жорий этилади. Ички ишлар вазирлигига бир ой муддатда бу борада янги механизмларни назарда тутувчи президенти фармони лойиҳасини тақдим этиш юклатилди.
Булардан мақсад – янги таҳрирдаги конституциянинг 32-моддасида белгиланган мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқи тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлашдир.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Деновда ҳайдовчи 32 нафар болани Damas'га миндириб кетаётгани аниқланди
Ўзбекистон | 11:20
-
Вилоят маъмурияти раҳбари: Россия Запорижжяга 10 марта зарба берди
Жаҳон | 11:10
-
Сурхондарёда ЙПХ ходимига куч ишлатган 3 киши ушланди
Ўзбекистон | 11:03
-
Латвия ТАТУ ҳузурида махсус мактаб ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон | 10:50
Мавзуга оид

08:37
Тошкент кўчаларидан бирида машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

16:17 / 01.05.2025
Тошкентда Хотира кунига бағишлаб 2000 киши иштирокида марафон ўтказилади

10:24 / 01.05.2025
Тошкентда ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу охирги ҳафтадаги учинчи йирик ёнғин

17:21 / 30.04.2025