Ўзбекистонда доллар курси 12 700 сўмдан ошди
Расмий курс сўнгги ойларда ҳар ойда ўртача 100 сўмга қимматламоқда.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Марказий банки 23 апрелдан бошлаб хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Савдо якунларига кўра, АҚШ доллари курси 21 сўмга ошиб, тарихий максимал — 12 711 сўмга етди.
Тижорат банкларида душанба куни доллар 12 640−12 680 сўм курсида сотиб олинди. Сотиш курси 12 730 сўмдан 12 750 сўмгача ўзгарди.
Шунингдек, евро 21,22 сўмга ошиб, 13 526,27 сўм бўлди. Рубл 0,36 сўмга ошиб, 136,31 сўмни ташкил этди
2024 йилнинг биринчи иш кунида, 3 январ куни курс 12 352,86 сўм эди, 11 январда курс илк бор 12 400 сўмлик нуқтадан ўтди, 23 февралда 12 500 сўмлик довонни, 28 мартда 12 600 сўмлик довонни забт этганди.
Шу тариқа, йил бошидан бери курс қарийб 360 сўмга кўтарилди.
2022 йил охирида миллий валюта 3,94 фоизга, 2023 йилда эса 9,7 фоизга қадрсизланганди.
Тавсия этамиз
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент
Ўзбекистон | 16:07
-
Самарасиз иссиқхоналар Андижонга кўчирилиб, аҳолига берилади
Ўзбекистон | 16:04
-
Қурилиш назоратчиларига бодикамера ва планшет берилади
Ўзбекистон | 15:59
-
Фронтдаги вазият: Россия армияси Суджа учун жангдан кейинги илк катта юришини бошлади
Жаҳон | 15:56
Мавзуга оид

18:32 / 13.02.2025
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 13 000 сўмдан ошди

21:39 / 01.11.2024
2025 йил бюджет параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13250 сўмдан ҳисобланган

18:30 / 10.01.2024
Долларнинг расмий курси илк марта 12 400 сўмдан ошди

16:28 / 10.08.2023