Ўзбекистон Корея ва Чехиядан 36 та поезд сотиб олади
Кореянинг Hyundai Rotem компаниясидан 6 та тезюрар электропоезд, Чехиянинг Skoda компаниясидан 30 та электропоезд харид қилиш вазифаси белгиланди. Бунинг учун Корея ҳукуматидан 185 млн евро, чех банкларидан 350 млн евро миқдорида давлат кафолати остидаги кредитлар олинади.
Ўзбекистон президенти 10 октябр куни имзолаган қарори билан, 2023-2026 йилларда темирйўл транспорти соҳасини ислоҳ қилиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Унга кўра, Жанубий Кореядан 6 та тезюрар электропоезд, Чехиядан 30 та электропоезд харид қилинади.
Юқори тезликда ҳаракатланувчи 6 та электропоезд Кореянинг Hyundai Rotem компаниясидан тўғридан тўғри шартнома асосида сотиб олинади. Қарорда шартнома 2023 йил октябр ойида тузилиши кўзда тутилган.
Ноябр ойида бу поездларни сотиб олишни молиялаштириш бўйича Жанубий Корея Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасининг (EDCF) 35 йил муддатга, шу жумладан 10 йиллик имтиёзли муддат билан йиллик 0,1 фоиз ставкада белгиланган 185,0 млн евро миқдоридаги кредитини жалб қилиш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, 2023 йил ноябр ойида Чехиянинг Skoda Transportation компанияси билан 30 та замонавий электропоезд харид қилиш бўйича тўғридан тўғри шартнома тузиш вазифа қилиб қўйилди. Бу харидни молиялаштириш учун 2023 йил декабрда Чехия банкларидан 350,0 млн евро кредитни 15 фоиз ставкада, шу жумладан 3 йил имтиёзли муддат билан йиллик 5,5 фоиз ставкада жалб қилиш кўзда тутилган.
Корея ва Чехиядан электропоездлар хариди учун олинадиган кредитларга давлат кафолати берилади.
Мавзуга оид
10:12 / 22.11.2024
Метро учун яна 26 та поезд харид қилинади
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
07:54 / 18.11.2024
Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади
23:28 / 14.11.2024