Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон ҳудудига дрон ҳужумларини кескин қоралади
Ўзбекистон раҳбари Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди ва жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишини тилади. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини Эрондан Озарбойжон ҳудуди орқали хавфсиз эвакуация қилиш бўйича кўрилаётган чоралар ва яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.
Фото: Видеодан кадр
Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Озарбойжон ҳудудига учувчисиз учиш аппаратлари билан уюштирилган ҳужумларни кескин қоралаб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Cўнгги кунларда Яқин Шарқ минтақасида кузатилаётган кескинликнинг авж олиши кўплаб тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келаётгани ва жиддий хавотир уйғотаётгани алоҳида қайд этилди.
Муборак Рамазон ойида рўй бераётган бундай воқеалар умуминсоний қадриятларга, халқаро нормалар ва давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги тамойилларига зид экани таъкидланди.
Ўзбекистон етакчиси фуқароларимизни Эрондан Озарбойжон ҳудуди орқали хавфсиз эвакуация қилиш бўйича кўрилаётган чоралар ва яратилаётган шароитлар учун Илҳом Алиевга миннатдорлик билдирди.
Озарбойжон президенти, ўз навбатида, давлатимиз раҳбарига дўстона суҳбат ва синовли дамларда кўрсатилган қўллаб-қувватлов учун алоҳида ташаккур изҳор этди.
5 март куни Озарбойжоннинг Нохичевон шаҳридаги аэропорт ҳудудида Эрон дрони қулади. Оқибатда аэропорт инфратузилмаси шикастланди ва икки киши яраланди. Нохичевондан Эрон чегарасигача масофа камида 30 километрни ташкил этади. Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақирди ва рўй берган ҳодисани «жирканч теракт» деб атади.
Мавзуга оид
09:23
CNN: АҚШ разведкаси Хитой Эронга ёрдам бермоқчи деб ҳисобламоқда
22:56 / 07.03.2026
БАА президенти мамлакат «уруш ҳолатида» эканини маълум қилди
20:51 / 07.03.2026
Трамп Эроннинг «ёмон хулқи» туфайли янги нишонларга «жуда кучли» зарбалар берилишини айтди
20:26 / 07.03.2026