Бугун Бахтиёр Қудратуллаев ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.Ушбу жиноят иши ЖИБ Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т.Обидов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди.

Олий суд матбуот хизматининг хабар беришича, суд ҳукмига кўра судланувчиларга қуйидагича жазо тайинланган:

  • Б.Қудратуллаев – (1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “г” банди, 109-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 168-моддаси 4-қисми “в” банди, 242-моддаси 1-қисми, 243-моддаси ва 276-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан Б.Қудратуллаев ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди. Жиноят кодексининг 96-моддасига мувофиқ Б. Қудратуллаевга жазони ўташ вақтида гиёҳвандликдан даволанишнинг мажбурий чоралари қўлланилиши белгиланди;
  • Ш.Қурбонов – (1964 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • Б.Зафаров – (1994 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” банди ва 168-моддаси 4-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;
  • Ш.Рахимов (1981 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” банди, 168-моддаси 4-қисми “в” банди ва 276-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга