Биринчи чоракда давлат бюджети дефицити 19,8 трлн сўмдан ошди
Жорий йил январ ойида давлат бюджети тақчиллиги 5,7 трлн сўмни, февралда 7,2 трлн сўмни, мартда 6,8 трлн сўмни ташкил этди.

Фото: Kun.uz
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим қилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг январ ойида давлат бюджети даромадлари – 16 трлн 159,9 млрд сўмни, харажатлари эса – 21 трлн 926,7 млрд сўмни ташкил этган. Бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ 5 трлн 766,8 млрд сўм.
Феврал ойида давлат бюджети даромадлари – 16 трлн 908,9 млрд сўм, харажатлари эса – 24 трлн 137,1 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 7 трлн 228,1 млрд сўм.
Март ойида эса давлат бюджети даромадлари – 17 трлн 457,2 млрд сўм, харажатлари эса – 24 трлн 307,1 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 6 трлн 850 млрд сўм.
Умумий ҳисобда ўтган уч ойликдаги давлат бюджети тақчиллиги 19 трлн 884,8 млрд сўмни ташкил қилган.
2024 йил учун давлат бюджети ҳақидаги қонунга кўра, бюджет даромадлари 270,4 трлн сўмни, харажатлар эса 280,7 трлн сўмни ташкил этиши прогноз қилинган. Консолидациялашган бюджет дефицити эса 52,6 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 4 фоиз даражасида чегараланган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Филиппинда юз берган ЙТҲда 10 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:24
-
Зеленский Трампдан энг кучли қарталар тўпламини олди — АҚШ молия вазири
Жаҳон | 00:52
-
NASA’нинг икки аёл астронавти ХКС бортидан очиқ космосга чиқди
Фан-техника | 00:20
-
Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни Олий суд озод қилди
Ўзбекистон | 23:37 / 01.05.2025
Мавзуга оид

12:28 / 11.04.2025
ИМВ давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш тизимида кутилаётган ўзгаришларга изоҳ берди

19:09 / 10.04.2025
Давлат хизматчиларига қўшимча тўловлар тўлаш механизмлари бекор қилиниши мумкин

19:04 / 25.03.2025
“Ташаббусли бюджет”дан ҳам умидини узаётган маҳалла: Шаҳрихондаги мактаб қачон таъмирланади?

13:22 / 25.02.2025